28.08.2019
96

Ливан президенти Мишель Аун ишғолчи Исроилнинг ҳужумлари икки ўлка орасида уруш эълон қилиш эканлигини айтди. “Озодлигимизни, мустақиллигимизни ва ҳудудий дахлсизлигимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгамиз” деди.

Исроил армияси бугун саҳар Ливаннинг шарқидаги Сурия чегарасига яқин ҳудудга 3 та ҳаво ҳужумини амалга оширди.

Президент Мишель Аун Исроилнинг бу ҳаракатини қоралаб, бунинг “уруш эълон қилиш” эканлигини сўзлади.

Аун 2006 йилги иккинчи Исроил-Ливан урушини тугатган БМТ хавфсизлик кенгашининг 1701-рақамли қарори бузилганлигига эътибор қаратиб, “Озодлигимизни, мустақиллигимизни ва ҳудудий дахлсизлигимизни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгамиз” деди.

Аун бундан ташқари “Биз тинчликни яхши кўрувчи, урушга қарши одамлармиз. Лекин ҳеч бир шаклда таҳдидни қабул қилмаймиз” деб гапирди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш