02.08.2019
273

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, Қорачиқ қишлоғининг 2000 йиллиги юбилейига тайёргарликлар бошланди. Туркистон шаҳридаги “Ҳазрати Султон” тарихий-маданий давлат қўриқ музейи маъмурияти Н.Ахметжанов ҳамда археология ишлари бўйича масъул олим М.Туяқбаевлар етакчилигида ушбу музей ходимлари Қорачиқ қишлоғининг тарихий 2000 йиллик ёши хусусидаги далиллар билан исботланган маълумотномани қишлоқ округи ҳокими Ф.Айтметовга тақдим этдилар.

Олимлар ушбу тарихий санани халқаро олимлар анжумани сифатида ташкил этиш борасида таклиф киритиб, ҳар қандай кўмакка тайёр эканликларини билдирганининг ўзи улкан қўллов.

Қишлоқнинг 2000 йиллик юбилей тўйини жорий йилнинг 19-21 октябрь кунлари ўтказишга қарор қабул қилинди ва С.Салиев раислигида жамоатчилик юбилей комиссияси тузилди.

Қорачиқлик тадбиркор Ҳ.Азимов томонидан ушбу юбилейга совға тариқасида қишлоқ тарихий музейи қурилиши бошланган. Бундан ташқари, Қорачиқ қишлоғи ҳақида китоб тайёрланмоқда.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш