30.07.2019
174

Сирдарё ва республиканинг бошқа вилоятларидан Қозоғистон Республикасининг жанубий ҳудудларига жўнатиладиган юклар энди янги ишга туширилган Сирдарё давлатлараро туташув пункти орқали юборилади.

ЎзАнинг ёзишича, Қозоғистон Республикаси томонидан ташишга қабул қилинган юкларнинг Ўзбекистон темир йўллари орқали МДҲ мамлакатларига транзит ўтказилиши таъминланади.

Хабарда қайд этилишича, айни кунгача Келес ҳамда Қорақалпоғистон давлатлараро туташув пунктлари орқали юклар расмийлаштирилиб, поездлар қатнови амалга ошириб келинаётган эди.

– Бу давлатлараро туташув пунктининг очилиши тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларини қўшни давлатнинг жанубий ҳудудларига экспорт қилишида қулайлик туғдиради. Яъни маҳсулотларнинг манзилига етибборишига кам вақт сарфланади, иш фаолиятини янада ривожлантиришга имкон берди, – деди “Тошкентминтақавий темир йўл узели“ унитар корхонаси бўлим бошлиғи Элбек Шамсиев. – Бундан ташқари, ушбуочилаётган янги давлатлараро туташув пункти Қозоғистон Республикасининг жанубий ҳудудлари билан кўпроқтовар айирбошлашга хизмат қилади. Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳозирги кунда Келес давлатлараротуташув пунктидан бир суткада ўртача 20, 22 юк поезди мамлакатимиздан Қозоғистон Республикасига ва ушбудавлат орқали МДҲ мамлакатларига жўнатилаётган бўлса, сутка давомида яна шунча юк поезди юртимизгақабул қилиб олинади.

Таъкидланишича, эндиликда Сирдарё давлатлараро туташув пункти ишга туширилиши билан, суткасигақўшимча 3 жуфт юк поезди айланмасига имкон беради. Бу нафақат Ўзбекистон учун, балки, қўшни Қозоғистон Республикаси учун ҳам иқтисодий самара бериши айтилади.

kun.uz дан олинди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш