30.07.2019
133

31 июль куни Қозоғистонда телевидение ва радио ўз ишини вақтинча тўхтатади. Расмий хабарга кўра, бу кун ўлкада режалаштирилган профилактика ишлари олиб борилади.

“Қазтелерадио” сайтидаги хабарда “Режалаштирилган профилактика ишлари олиб борилади ва рақамли, аналогли телекўрсатув ва радиоэшиттириш эфирини ускуналари назорат ўлчовидан ўтказилади” дейилган.

Телеканаллар ва радио 31 июль куни соат 03:00 дан 17:00 гача ўз ишини тўхтатади. “Қазтелерадио” компанияси мамлакат аҳолисига вақтинчалик ноқулайликлар туғдиргани учун узр сўрайди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш