29.07.2019
141

Қозоғистон рейтингда иштирок этган давлатлар орасида бензин нархлари энг арзон давлат деб топилди. Қозоғистонда 95 маркали бензиннинг бир литри Россия рублига ўгирилганда 27,9 рублни ташкил этади.

Иккинчи ўринда эса 45,5 рубль билан Россия турибди. Россия статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг олти ойида Россияда бензин нархи 1,1%га ўсган, дизель ёқилғиси нархи эса 2,4%га тушган.

Учинчи ўринни Белорусия 52 рубль билан эгаллаган. Тўртинчи ўринда эса Украина. У ерда бир литр бензин 74,7 рублни ташкил этади. Булардан кейин Шарқий Европа давлатлари келади.

Энг арзон дизель ёқилғиси ҳам Қозоғистонда бўлиб, бир литри 31,9 рублни ташкил этади. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш