11.07.2019
192

АҚШ федерал заҳира тизими раиси Джером Пауэллнинг баёнотидан кейин рубль доллар ва еврога нисбатан ўсди. Биржадаги кун бекилишига доллар курси 73,5 тийинга тушиб, 63,18 рублни ташкил этди.Евро эса 52,25 тийинга арзонлаб, 71,07 рублни ташкил қилмоқда.

Аввалроқ Пауэлл савдо зиддиятлари ва жаҳон иқтисодиёти ўсиши бўйича ўз хавотирларини билдирган эди. Унинг гапларига кўра, бу факторлар АҚШ ЯИМининг ўсишига таъсир кўрсатади.

Ҳозирда Қозоғистон валюта айирбошлаш пунктларида рублни 6,03-6,06 тенгега сотиб, 6,09-6,11 тенгега олиш мумкин.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш