09.07.2019
139

Туркистонда ёруғлик ва мусиқа жўрлигида ишлайдиган фаввора қурилмоқда. Сув қозоқча, инглизча ва русча композициялар жўрлигида отилиб туради. Бу фаввора Шарқий Қозоғистон вилоятининг аҳоли учун совғасидир.

Фаввора майдони 4 минг квадрат метрни ташкил этади. Объект қурилиши кузга тамомланиши режалаштирилган. Архитекторлар фикрига кўра, фаввора шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан бирига айланади.

Бундан ташқари Аҳмад Яссавий мақбараси ёнида улкан соябонлар қурилади. Соябонлар баландлиги 12 метрдан 20 метргача бўлади. Улар эрталаб очилиб, қоронғу тушганди бекилади.

Туркистон вилоятининг иқтисодиёт ва режалаштириш бошқармаси бош мутахассиси Айжан Хаметованинг хабар беришича, соябонларнинг томида сув сепибсалқинлатиб турадиган мослама ўрнатилади.

Хаметова “Бу об-ҳаво иссиқ вақтларда жуда қулай. Лойиҳаларимиздан асосий мақсад аҳоли учун комфорт шароитлар қилиб беришдир” деди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш