09.07.2019
206

Кўплаб иқтисодий ва сиёсий ўйинларда қўли борлиги айтиладиган, дунёдаги энг сирли оилалар бири Рокфелер оиласидир. Халқаро молия оламида Рокфеллер каби кучли ва бойлиги хаёлимизга ҳам келмайдиган даражада кўп бўлган, лекин бойлар рўйхатида ўрин олмаган бундай оила бошқа йўқ. Хўш, Рофеллерлар ким? Қайси соҳаларда кучли? Уларнинг кучли бўлишига сабаб нима? Қуйида сирларга тўла ушбу оила ҳақида ҳикоя қиламиз...

Глобал сиёсатни бошқарадиган оилаларга назар ташлаганимизда биринчи бўлиб Рокфеллер исмига дуч келамиз. Бу оиланинг сирларга тўла ўтмиши ва бундай даражага қандай кўтарилганлиги ҳаммани қизиқтиради.

АҚШ марказий банки FEDнинг асосчиларидан бири бўлган оила 1800 йилларда Джон Дависон Рокфеллер тарафидан қурилди. АҚШ ва Исроил орқасидаги асл куч бўлган оила кўплаб банк, нефть ва саноат ширкатларига соҳиб, бойлиги эса 5 билан 15 триллион доллар деб тахмин қилинади. Лекин бунга қарамай “Forbes” журнали эълон қилган бойлар рўйхатида Рокфеллер оиласидан бирорта ҳам исмни учратмаймиз. Рўйхатнинг энг юқори ўринларида Билл Гейтс, Уоррен Баффет, Джефф Безос каби миллиардерлар жойлашган. Глобал тизимни йўналтириб турувчи фақатгина Рокфеллерлар эмас, бошқа оилалардан ҳам ҳеч ким рўйхатдан ўрин олмаган.

Оила 1860 йилларда Америкада бошланган ва бутун дунёга ёйилган нефть талвасасидан энг кўп даромад чиқа олди. Бизнес оламига нефть ишлари билан тезда кириб келган оила Американинг илк миллиардери бўлди.

Рокфеллер оиласи ҳақида жуда кўп нарсалар айтилган. АҚШнинг ва энг бой, айни вақтда энг нафрат қэтиладиган ва энг кўп сўкиш эитадиган оиласи ҳисобланади.

Америка гражданлар урушини имконият сифатида фойдаланган оила учун “капиталист” атамаси жуда мос келади.

Бугун Осиёдан Африкагача глобал молия капитализмининг асосчисидир. АҚШ марказий банки FED ва молиялаштирган жаҳон банки ва IMF каби ташкилотлар воситасида глобал иқтисодиётни ўзи каби бир нечта оилалар билан бошқармоқда. Молиялаштирган фондлар дунё тартибини Америка фойдаси учун шакллантирмоқда.

Рокфеллер оиласини айблай оладиган аниқ бир жиноят йўқ, лекин ишларини ахлоқий ва инсоний жиҳатдан кўрсата оладиган амали ҳам йўқ. Қурол тижорати, молиявий ўйинлар, минтақавий тўқнашувлардан даромад кўриш, АҚШнинг императорлик ишлари ва Исроилнинг сионистик сиёсатларининг содиқ хизматчиси бўлиш оиланинг воз кечмайдиган миссиясидир.

Рокфеллер оиласи глобал сиёсатни қандай бошқаришининг бир нечта ўрнаги бор. Джозеф Вернер Рид бунга яққол мисол бўла олади.

Рокфеллер оиласининг назоратидаги “Chase”да раислик қилган Джозеф Вернер Рид 1987 йили жаҳон банкига ишга ўтди. Айни вақтда БМТ бош котибининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига ҳам ўтирди. Ташқи алоқалар кенгаши (CFR) АҚШнинг сараланган ташқи сиёсат мутахассислари ва иқтисодий ташкилотлар жамланган фикр, режалаштириш жамиятидир. Рокфеллер оиласининг дастаги билан 1921 йил 29 июлда ташкил этилди. АҚШнинг океан орти ўлкалардаги манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўй-мулоҳазалар шу ерда муҳокама этилади ва тавсия этилади. Оиладаги нефть миллиардери Джон Д.Рокфеллер билан айни исмга эга ўғли 1940 йилларда кенгашнинг энг йирик молия дастакчиси бўлди. Девид Рокфеллер 1970-85 йилларда CFRнинг раиси бўлди. Генри Киссинжер ҳам муҳим лойиҳаларни тайёрлаган маслаҳатчи эди. Девид узоқ йиллар CFRга раислик қилди. 2007 йили Петер Петерсон раисликка келди. Лекин Девид Рокфеллер “Фахрий раис” сифатида парда ортидан бошқаришда давом этмоқда. Кенгаш АҚШнинг глобал ташқи сиёсатини йўналтириб туради.

Девид Рокфеллер “Хотиралар” номли китобида шундай деган: “Баъзилар мен ва оиламни қўшма штатларнинг юксак манфаатларига қарши курашадиган яширин кабализмнинг бир парчаси сифатида кўришади. Дунё миқёсида ўйин қилишимизга ишонишади. Агар шундай бўлса мен айбдорман, лекин мен бундан фахрланаман.” 20-асрда АҚШнинг ривожланиб, кучайиши ва 21-аср бошларида ягона супер куч бўлиши Девид Рокфеллер йўналтираётган “янги дунё тартиби”дир.

Нефть саноатига тезда кириб келган оила Осиёдан Лотин Америкага, Европадан Австралиягача бўлган ҳар минтақага инвестициялар киритиб рақибларидан ўтар ва натижада нархларни ўзи белгилайдиган монополистга айланарди.

“Standart Oil” ширкати кейинчалик “Exxon”, “Mobil” ва “Chevron” каби кўплаб ширкатларга асос солди. Американинг энг йирик банкларидан бири бўлган “Chase Manhattan Bank” Рокфеллерларнинг энг катта инвестицияларидан биридир. Банкнинг бугунги бозор нархи 3 триллион доллар. Фақатгина мана шунинг ўзи оиланинг бойлигини ва кучини намойиш қилиб турибди.

Рокфеллер 1946 йили “Chase Manhattan Bank”нинг бошқарув кенгашига кирди. “Chase” қисқа вақтда дунёнинг ҳар жойида минглаб маҳаллий банк билан алоқалар ўрнатди. “Chase”нинг ташкил этилиши 1798 йилга бориб тақалади. Нью-Йоркнинг Манхеттан маҳалласида қурилган ва ривожланган “Chase” 1930 йиллардан кейин Рокфеллер оиласининг гиганти “Standart”нинг парчаланиши оақибатида юзага келган ширкатларнинг сармояси билан қисқа вақтда йириклашди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш