01.07.2019
151

Пекинда дунёдаги энг йирик “Дасин” аэропорти қурилиши ниҳоясига етди. Лойиҳа бошчисининг айтишича, “Дасин” қурилишига 400 миллиард юан (тахминан 60 миллиард доллар) маблаҳ сарфланган. Миллион квадрат метрга тенг ягона терминалли аэропорт 30 сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Дасин” аэропорти Пекиннинг жанубида шаҳар марказидан 46 км узоқликда жойлашган. Унинг қурилишининг асосий сабаби “Шоуду” халқаро аэропорти иш ҳажмини камайтириш эди. Иккала аэропорт орасидаги масофа 67 кмни ташкил этади. Аэропортнинг илк тамал тоши 2014 йил 26 декабрда қўйилди. Қурилиш эса 2016 йил 15 мартда бошланди.

Янги аэропортда 4 та учиш-қўниш йўлакчаси бўлиб, у йилига 620 минггача рейсни қабул қила олади. Лойиҳада 2025 йилга келиб, 72 миллион кишига хизмат кўрсатиши ва икки миллион тонна юкни қабул қила олиши кўзда тутилган.

Аэропорт томи дунёдаги энг катта терминал томи сифатида тан олинди. Унинг майдони 25 та футбол майдонига тенг. Лойиҳани чизишда бутун жаҳонга машҳур архитектор ва дизайнер Заха Ҳадид иштирок этди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш