19.06.2019
81

Ўлка хавфсизлик идоралари берган баёнотга кўра кўча ва йўл камераларига яқинда ақлли, юз таниш тизими ўрнатилади.

Тожикистонда йўлларга ўрнатилган камераларга ақлли юз таниш тизими ўрнатилиши режалаштирилган. Бу тизим бедарак йўқолганлар ва жиноятчиларни топишда ёрдамчи бўлиши айтилмоқда.

“Бехатар шаҳар” лойиҳаси раис ўринбосари Фурқат Шоймардонов билан бўлган интервьюда пойтахтда Душанбе халқаро аэропортига, поезд вокзалига, йирик савдо марказларига ва бозорларга, паркларга ва бошқа одам гавжум бўладиган жойларга видеокамера ўрнатилиши айтилди.

Дастур асосида сониялар ичида катта миқдорда маълумот тўплай оладиган ва таҳлил қиладиган сунъий интеллект бўлади.

Ушбу лойиҳанинг ижрочиси бўлган Хитойнинг “Huawei” ширкати Душанбе ва ўлканинг бошқа катта шаҳарларида ақлли излаш тизимини ўрнатади. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш