10.06.2019
101

Қозоғистон марказий сайлов комиссияси муддатидан аввалги президент сайловларининг дастлабки натижаларини маълум қилди. Дастлабки натижаларга кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев 70,76% овоз тўплаган. Бу 6 миллион 504 минг 54 овоз деганини билдиради.

Марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари Константин Петров сайлов натижаларининг қуйидагидек эканлигини маълум қилди:

Жамбил Ахметбеков – 167 минг 249 овоз, 1,82%;

Дания Еспаева – 478 минг 153 овоз, 5,2%;

Амиржан Қосанов – 1 миллион 472 минг 733 овоз, 16,02%;

Толеутай Рахимбеков – 294 минг 271 овоз, 3,2%;

Амангелди Таспихов – 190 минг 304 овоз, 2,07%;

Қосим-Жўмарт Тўқаев – 6 миллион 504 минг 54 овоз, 70,76%;

Садибек Тугел – 84 минг 348 овоз, 0,92%.

Сайловда 77,4% сайловчилар қатнашган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш