21.05.2019
140

Болалар учун бепул билетлар ҳақида спорт ва маданият вазири Аристанбек Мухамедиули гапириб берди.  У Қозоғистонда “Kids Go Free” – ота-оналари билан сайёҳлик йўлланмаси орқали учаётган болаларга бепул билетлар дастури татбиқ этилиши режалаштирилганини маълум қилди.

Вазир “Биз ҳозир буни давлат дастурига киритдик. Сайёҳлик фаолияти ҳақидаги қонунга ҳам киритилади. Бу жуда катта ижобий ўзгариш. Масалан, ота-онаси ўлка ичида 15 ёшгача бўлган иккита фарзанди дам олишга учаётган бўлса, болаларига бепул билетлар берилади. Фақатгина ўлка ичидаги йўналишларга татбиқ этилади. Шу тариқа биз маблағнинг хорижга чиқиб кетишининг олдини оламиз. Яъни биз давлат болаларга ажратган, масалан, 1 тенгени субсидия қилиб, 6,5 тенге тежаймиз” деди.

У ушбу дастур 1-2 ой ичида тасдиқланиши режалаштирилганини қўшимча қилди. Эслатиб ўтамиз, ҳозир ёш болали йўловчилар самолётга чиқишда бизнес-класс йўловчиларидан кўра приоритетга эга. 2018 йил май ойидан бошлаб, биринчи навбатда самолётга балоғатга етмаган болаларни уларнинг кузатувчилари билан чиқарилади, сўнгра бизнес-класс йўловчилари, энг охирида эконом-класс йўловчилари киритилади. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш