20.05.2019
105

Россия, Федерал хавфсизлик хизматининг “К” бошқармаси банклар бўлими бошлиғи Кирилл Черкалинга нисбатан олиб борилаётган тергов доирасида унинг учта хонадони тинтув қилинганда 12 миллиард рубль мусодара қилинди. Ушбу сумма шов-шув бўлган Дмитрий Захарченконинг пулидан 3 миллиардга кўп. Ҳисобларга кўра, 12 миллиард пул 1000 рубллик купюрадан иборат бўлса, 12,5 тоннага яқин юк бўлади. Бунча пулни ташиш учун камида бир ярим самосвал керак бўлади.

Тезкор бўлим версиясига кўра, Черкалин иккита собиқ ҳамкасби билан камида учта баннка ёрдам кўрсатган. Уларнинг раҳбарлари хавфсизлик хизмати ходимларига умумий ҳимоя учун товон тўлаб туришган. Полковник Черкалин бўлимни 10 йилдан кўп вақт бошқарган.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш