17.05.2019
74

Ҳар йили миллионлаб одамларнинг АҚШда яшаш умиди бўлган “Green Card” тизими лоторея шаклидан бал қўйиш усулига ўтмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп “Green Card” татбиғини назарда тутган эмигрантлик тизимига боғлиқ таклифининг тафсилотларини маълум қилди.

Трамп бу ҳақда “Янги таклиф билан ҳар йили бериладиган “Green Card” сонида ҳеч қандай камайиш бўлмайди. Дуч келганини танлаш ўрнига энди АҚШга эмигрант сифатида қабул қилиниши учун оддий ва универсал критерийлар белгиланади” деди.

Лотерея тизимининг ўлкадаги ижтимоий хавфсизликка ва ижтимоий фаровонликка салбий таъсир кўрсатишини айтган Трамп янги тизим билан ўлкага келувчи юксак сифатли эмигрантлар кўрсаткичини 12%дан 50% чиқаришни кўзлаганлигини маълум қилди.

Баҳолаш ҳақида Трамп “Сиз ёш ишчи бўлсангиз балингиз юқори бўлади. Бир касбингиз ёки ўзингизни иш билан таъминлаш қобилиятингиз бўлса, олий таълимга эга бўлсангиз ёхуд бу ерда иш ўрни очиш режангиз бўлса, балингиз янада юқори бўлади” деб гапирди. АҚШ бугунгача бўлганидек айни сонда яшаш изни беради. Лекин истисно сифатида талабаларга, профессионалларга ва техник дипломга эга бўлганларга биринчи навбатда изн берилади. Яна ёш, инглизча билиши ва АҚШ ширкатларидан олинган иш таклифлари ҳам эътиборга олинади.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш