16.05.2019
86

АҚШда аграр ширкатнинг бегона ўтларни тозалашда ишлатадиган маҳсулот саратон (рак) хасталигига сабаб бўлди. Ширкат саратонга чалинган эр-хотин Пиллиодларга 2 миллиард доллар товон пули тўлашга маҳкум этилди.

Окленддаги штат судининг судьяси “Monsanto Co” ширкатининг маҳсулоти “Roundup Ready” эр-хотин Алва ва Альберта Пиллиодларнинг саратонга чалинишига сабаб бўлганлигини тасдиқлади. Ҳакам ширкат тарафидан Пиллиод оиласига моддий ва маънавий товон пули сифатида жами 2 миллиард 55миллион доллар тўланишига ҳукм чиқарди.

Альберта Пиллиод турмуш ўртоғи билан бирга 9 йилдан бери саратон билан курашиб келмоқда. У “Ҳаётимиз бутунлай ўзгариб кетди. Аввал бемалол уддасидан чиқадиган ишларимизни энди эплай олмаяпмиз” деди. жуфтликнинг адвокатларидан Майкл Миллер товон пулининг апелляция мурожаатида камайиши мумкинлигини, бунинг учун узоқ муддатли суддаги курашга тайёр эканликларини билдирди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш