09.05.2019
89

Ўзбекистон миллий терма футбол жамоаси 2 июнда Анталияда Туркия миллий терма жамоаси билан тайёргарлик матчини ўтказади.

Туркия терма жамоаси мураббийи Шенол Гунеш раҳбарлигида 2020 йилги Европа чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Гектор Купер мураббийлигида 2022 йилги жаҳон чемпионатига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Анталияда Туркия жамоаси билан тайёргарлик матчини ўтказади.

Ўзбекистон ва Туркия миллий терма жамоалари бу матчда тарихда илк бор юзма-юз келмоқда.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш