07.05.2019
220

Туркиянинг Бурса шаҳрида яшовчи бир ўқитувчи яқинда туғиладиган фарзандини ҳимоялаш учун радиацияни йўқотувчи суюқлик кашф қилди.

Махсус мактабда ахборот технологиялари ўқитувчиси вазифасида ишлайдиган Солиҳ Гунгўр топган суюқлиги билан радиация таъсирини йўқ этмоқда. Аёли ҳомиладор бўлгач, дунёга келадиган фарзандининг соғ-саломат туғилишини истаган Солиҳ Гунгўр аёли билан бирга тадқиқотлар ўтказа бошлади. Ўтказган тадқиқотлар натижасида алое вера ўсимлигининг радиацияга қарши таъсирли эканлиги маълум бўлди. Алое вера ўсимлигидан радиацияни бутунлай йўқ қиладиган суюқлик олиш учун ишга киришган ўқитувчи бу ўсимликнинг гелидан олинган суюқликни аэрозол идишига қуйди. Бу қутига радиацияни ўлчайдиган системани ҳам ўрнатди. Бу орқали жиҳоз уй ичидаги радиация даражаси таҳликали кўрсаткичга етганида ишга тушиб, алое верадан тайёрланган суюқликни сепиб, радиация миқдорини нолга туширади. Шу тарзда инсон соғлигига зарарли бўлган радиация йўқотилади.

Ушбу суюқлик сепилганда радиация даражаси нолга тушинини тестлар орқали намойиш қилган Гунгўр бу суюқлик шишасини 60 лирадан сотувга чиқарди. Бир шиша 25 кунга етади.

Фарзандларининг соғ-саломат дунёга келиши учун шундай маҳсулот ишлаб чиқарганини айтган Солиҳ Гунгўр “Бу маҳсулотни ҳамма фойдалансин дея серияли ишлаб чиқаришга қарор қилдим. Ҳамма жойда радиация бор. Бу радиацияни қандай йўқ қила оламиз? Компьютерда камроқ ишлаймиз, телефон билан гаплашишни камайтирамиз. Алое веранинг радиацияни ютиши маълум эди. Лекин радиациянинг 1 ёки 2%ини ютади. Мен алое верадан гелини ажратиб олиб, аэрозоллар ичига солдим. Идишга радиацияни ўлчайдиган сенсор ўрнатдим. Бу сенсор радиация даражаси ошиб кетганида суюқликдан сепиб туради. Бу ишимизни патентлаш учун ҳужжатларни топширдик” деди.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш