04.03.2019
100

Футбол ассоциациялари халқаро уюшмаси (IFAB) футбол қоидаларига киритиладиган ўзгаришларни ишлаб чиқди. Бу ўзгаришлар ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинди.

Биринчи ўзгариш тўпнинг қўлга тегиши билан боғлиқ. Агар тўп урган футболчи тўпни атайлаб қўли билан ўйнамаган бўлса ҳам бу қоидабузарлик ҳисобланади.

Иккинчиси, алмаштирилган ўйинчи майдонни ўзига энг яқин ён чизиқдан тарк этиши лозим. Ҳозирда футболчилар алмашиш вақтида заҳирадаги жамоадошлари ўтирган ён чизиқдан майдонни тарк этади.

Учинчиси, ҳужум қилаётган футболчиларнинг жарима тўпи тепилиш вақтида ҳимояланаётган жамоа “девор”ига туриш тақиқланади. Лекин улар ўзининг шахсий “девор”ини шакллантиришлари мумкин.

Тўртинчиси, пенальтига тегишли. Энди дарвозабон дарвоза чизиғига фақат бир оёғи билан тегиб туриши мумкин. Авваллари ҳар иккала оёғи ҳам чизиқ устида бўлиши шарт эди.

Бундан ташқари, мураббийларнинг салбий ҳатти-ҳаракатлари учун сариқ ва қизил карточкалар кўрсатилади. Тўп ҳакамга тегиб кетса, “баҳсли тўп” белгиланади. Ушбу ўзгаришлар 2019 йил ёздан кучга киради.


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш