21.12.2018
364

Ота-боболаримиз “Одамнинг одамдан бошқа душмани йўқ” деб айтишган. Буни эшитганимизда аввал қўшиламиз, сўнгра чуқур ўйга толамиз. “Нима учун бундай?”, “Нима учун одамлар бошқаларга зарар етказади?” деб...

Сўнгра бутун буларнинг барига маъно беролмаймиз ва ўз ички оламимизга чекинамиз. Ҳолбуки бу одамзотнинг яшаш учун кураши натижасидир. Бу тўғри ташхис. Инсон янада кучли бўлиб ва қувватни қўлида тутиб қолиш учун вақти келганда ҳамжинсига хиёнат қилишдан ҳам чекинмайди. Ўз роҳати ва шахсий эгоси учун бутун инсониятни йўқ қилишдан ҳам тап тортмайдиган ҳам инсондир.

Биз бу ҳислар билан унутилган дунёнинг энг таъсирли ва энг табиий антибиотиги ҳақида сўз юритамиз.

Табиатда кўп миқдорда учрайди ва балки ишонмаслигингиз мумкин, лекин 1938 йилгача ДОРИ сифатида ишлатилган. Лекин капитализмнинг қўлидан ҳеч нарса қочиб қутулмаганидек бу йўл орқали даволаниш усули ҳам бошқаларидек унутилди ёки унутдирилди.

Кумуш дунёнинг ҳар жойида осонликча топиладиган ва табиатда мўл миқдорда учрайдиган қийматли маъданлардан бири. Бугунгача кумушни заргарлик соҳасида кенг фойдаланилишини кўриб келдик. Лекин кумушни янада қийматли қилувчи жуда муҳим ва ҳаётий хусусиятларини эшитгач, унинг қиймати сиз учун янада ортади.

Жуда қадим замонлардан бизгача етиб келган кўплаб даволаш усуллари орасида кумуш билан даволаш ҳам катта ўрин эгаллайди. Кумушдан 1938 йилгача, яъни  токи РОКФЕЛЛЕР томонидан бутун дори ширкатлари сотиб олингунча дори сифатида фойдаланилган.

Кумушнинг дори соҳасида кенг ўрин олмаслиги капитализмнинг шафқатсизлигидандир. Дори ширкатлари Рокфеллер тарафидан сотиб олингач, судья Абраҳам Флекснер кўмагида АҚШдаги бутун тиббиёт факультетларида “Кумуш суви” мавзусининг ўқитилмаслиги ва бу кўрсатмага амал қилмаган домлаларнинг ишдан ҳайдалиб, лицензиядан маҳрум этилиши даво қилинади.

Кумуш соғлиқ учун нимаси билан шунчалик қадрли?

Хўш, “Колоидал кумуш суви”ни бунчалик қийматли қилган нарса нима ва нимага уни яширишган?

Бир антибиотик балки 7 хил хасталик микробларини ўлдириши мумкин. Лекин кумуш 650 хил микробни ўлдиради. Антибиотикка чидамли гуруҳлар ҳам кумушга қарши дош бера олмайди.

Олимларнинг тадқиқотлари натижасида вужуднинг энг муҳим суюқликлари “колоид” шаклда бўлиши кашф этилди. Колоидлар ҳар қандай бир модданинг энг кичик биологик шаклидир. Бошқача айтганда “Бир модданинг бошқа бир модда ичида асл ҳолатда қолиши билан таркиб топган гетероген аралашмадир. Шунчалик кичик тузилишга эгаки, вужудда осонлик билан ҳар турли мембранадан ўтиб, ҳазм қилинмасдан адсорбланади.”

Колоидларга мисол айтадиган бўлсак, вужудимиздаги энг муҳим суюқликлардан бири бўлган ҳужайраларга озиқ ва кислород етказадиган қонимиз колоидал тузилишга эга.

Коллоидал кумуш 1920 ва 30-йилларда Америкада кўплаб инфекцияни даволашда кенг фойдаланилган қимматбаҳо даволаш усули эди. Арзон ва синтетик равишда ишлаб чиқарилган пенцилиннинг кашф этилиши билан бирга кумуш даволаш усули чеккага суриб қўйилди.

Албатта, ўша даврларда қиммат бўлган кумуш билан даволашга қарши янги топилган бу йўл жуда арзон эди. Шу тариқа дори индустрияси тижорий хавотирлар сабабли бутун диққат-эътиборини синтетик дориларга қаратди. Натижада шу кунгача таъсирли ва табиий бўлган “Коллоидал кумуш” унутилди.

Қадимда моддий аҳволи яхши бўлганлар янги туғилган чақалоқнинг оғзига кумуш қошиқ қўйиб, чақалоқни хасталикларга қарши чидамли бўлишини таъминларди. Буни билиб қилишардими ёки бойлигини кўз-кўз қилиш учунми аниқ эмас. Лекин бугунги кунда ҳам янги туғилган чақалоқнинг кўзларига коллоидал кумуш суви томизилишини бир неча манбаларда учратамиз.

Инглиз қироллик оиласи дунё миқёсида қонларидаги кумуш сабабли “мовий қонлилар” деб номланарди. Бунинг сабаби эса кумуш идишларда овқатланиб, егуликларни кумуш идишларда сақлашарди. Шу сабабли докторга ҳечам ишлари тушмасди.

Римликлар эса кумушнинг бу хусусиятларини билгани учун кумуш билан куйган, кесилган ва бошқа жароҳатларни даволашарди. Юнонлар эса сув ва овқат идишларини бактериялардан тозалаш учун кумушдан фойдаланарди.

Кумуш айни вақтда 95% дан ортиқ даражада инфрақизил нурни қайтаради. Шу сабабли кумуш билан алоқада бўлган радиоактив энергиянинг 95%и манбага қайтади. Яъни кумуш радиацияга қарши ҳам анча таъсирли.

Кумуш ионлари одам вужудидаги ҳужайра мембранаси сабабли ҳеч бир ҳужайра билан реакцияга киришмайди. Фаолияти давомида нанокумуш ҳеч қандай реакцияга киришмагани учун шакли бузилмайди ва давомийлиги таъминланади. Шу сабабли система сурункали кумуш қўшимчаси талаб этмайди.

Жонли ҳужайрадан ҳам кичик бўлган нанокумуш билан алоқада бўлган бактерия, вирус ёки микробларнинг метаболизми бузилади, электрон мувозанати йўқолади ва таъсирсиз ҳолга келиб ўлади ҳамда вужуддан ташқарига чиқарилади. Ҳеч бир микроорганизм нанокумуш қаршисида 6 дақиқадан ортиқ яшай олмайди.

Вужудга кирган нанокумушнинг 24 соат ичида табиий йўллар билан ташқарига чиқиб кетиши тиб китобларида ёзилган. Фойдали ферментларни ҳам ўлдирадиган кимёвий антибиотикларга зид равишда коллоидал кумуш одам вужудидаги фойдали ферментларга зарар бермасдан, фақат якка ҳужайрали микроорганизмлар ферментларини йўқ этади.

37 давлатда кумуш технологиясини тақиб қиладиган Силвер институтининг директори Ричард Давиес шундай деди:

“4 йил ичида кумушнинг соғлиқ соҳасида ишлатиладиган 87 хил муҳим фойдасини кашф этдик.”

Кумуш сувининг тайёрланиши:

1) 99,99% софликдаги кумуш бўлиши лозим.

2) Сув ҳам соф бўлиши керак. Буларни тайёрлагандан кейин 2 дона соф кумуш таёқчасини соф сув ичида адаптор билан электролиз қилиб, кумуш ионлари чиқиши таъминланади.

Кумушнинг юзлаб фойдаси бўлишига қарамай мутахассис докторлар билан маслаҳатлашмасдан истеъмол қилмаслик керак. Чунки вужудингиз кумушга қарши аллергия бериши мумкин. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш