25.08.2018
319

Россия қурол ишлаб чиқарувчи концерни “Калашников” электромобиль технологияси устида иш олиб бораётганини маълум қилди. “Армия-2018” форумида янги электромобиль прототипи намойиш этилди. Электромобиль Иж-21252 (Комби) кузови асосида ишлаб чиқилган.

Юқори технологияга эга автомобиль аккумуляторидаги электр қуввати билан 350 км масофани босиб ўта олади.

Концерннинг ташқи алоқалар бўйича директори София Иванова “Биз “Тесла”га рақобат ҳақида сўз юритмоқдамиз. Чунки ҳозирда айнан “Тесла” электромобиль соҳасида илғор ва муваффақиятли ҳисобланади. Биз камида “Тесла”дан ортда қолмасликни режалаштирмоқдамиз” деди. 


Изоҳлар

Сайёҳи Фақир

26.08.2018 17:18:08
Яҳши яҳши
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш