05.02.2015
1299

Саудия Арабистон ва Россия раҳбариятлари нефть нархларини кўтариш борасида яширин учрашув ўтказганлиги иддао қилинди.

The New York Times газетасининг ёзишича, Москва агар Сурия бўйича позициясини ўзгартирса, Риёд ҳам унга жавобан нефть қазиб чиқариш ҳажмини камайтиришга тайёр, бу эса ўз навбатида «қора олтин» нархининг кўтарилишига олиб келади.

Нашрнинг қайд этишича, бу масалада Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги махфий музокаралар бир неча ойдан буён давом этмоқда, бироқ ҳозирча бу борада бирор натижага эришилмаган. Агар Рус томони Сурияда Асъадни дастаклашдан возкечадиган бўлса, Саудияликлар нефт нархини кўтариб, Рус иқтисодини ўнглашга ҳисса қўшмоқчи.

Газетага интервью берган Саудия Арабистон дипломати "Россия билан учрашувларда қатнашаётган саудиялик раҳбарларнинг бу ишга АҚШни ҳам кўндириша олишларига ишонаман. Агар нефть Сурияда тинчликни таъминлашга ёрдам берадиган бўлса, Саудия Арабистоннинг келишмаслик учун ҳеч қандай сабаби йўқ деб ўйлайман" деган. Яқин Шарқда нефть қазиб чиқариш ҳажмининг камайиши нефть нархининг қайта кўтарилишига олиб келади, бу эса Россия иқтисодиёти учун ўта муҳим.

Саудия Арабистон делегациясининг 2014 йил ноябрь ойида Москвага қилган хизмат сафарида Сурия мавзусига алоҳида тўхталганини таъкидлаган газета бу маълумотларни разведка ва сиёсий соҳалардаги бир нечта манбадан олганлигини билдирди. 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш