28.01.2015
1124

Россия ва Эрон бир-бири ўртасидаги виза режимини тўхтатиш борасидаги илк қадамини ташлаганини билдирди. Эроннинг Москвадаги элчиси Мехди Синаий баёнотида Россия ва Эрон Ташқи ишлар вазирлари бу борада қатор ишлар олиб бораётганини билдирди.

Икки ўлка ташқи ишлар вазирлари тарафидан имзоланадиган бу шартномада, визасиз саёҳат қилиш масаласини алоҳида таъкидлаб ўтган Синаий, амалда илк босқичда бу енгилликдан иш одамлари ва туристлар фойдалана олишини қайд этди.

Бир тарафдан Эрон ташқи ишлар вазирининг ёрдамчиси Ҳусайн Абдуллаҳён, Россия ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Михаил Богданов билан телефон орқали суҳбатида Москвада давом этаётган Сурия музокаралари ҳақида фикр алмашишди.

Томонлар Москвадаги учрашувларнинг Сурия инқирозини сиёсий йўл билан ҳал этишни таъминлайдиган йўлнинг топилишига умид қилишларини айтдилар.

 


Изоҳлар
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш