09.07.2012
1679

Йўлда турган ГАИ ходими бекорчиликдан папкаси устидаги пашшаларни линейка билан уриб ўлдириб ўтирарди. Биттаси тилга кирди;
– Эй инсон, мени ўлдирма, мен хосиятли пашшаман. Учта тилагингни бажо келтираман.
– Унда эшит. Виллам бўлишини хоҳлайман!
Фишт… Вилла тайёр!
– Жениффер Лопес хотиним бўлсин.
Фишт… Хоним ёнларида.
– Учинчиси ва энг муҳими – ҳеч нарса қилмай пул топишни хоҳлайман!
Фишт… Яна ўша йўл, ўша ГАИчи, ўша папка, ишни битирган пашша сурворган...
* * *
Эр хотинига деди;
– Эсингдами, ўтган йили тилла соатингни йўқотгандинг. Бугун шкафни очиб эски курткангнинг чўнтагини қарасам...
– Вой соатимни топдингизми?!
– Йўқ, тахминимча, соатинг тушиб кетган тешикни топдим.
* * *
Эр–хотин уйлари деворига гулқоғоз ёпиштирмоқчи бўлишди.
– Кел, пастдаги қўшниларан сўраймиз, улар яқинда уйларига гулқоғоз ёпиштиришди. Уйимиз бир хил, нечта кераклигини аниқ билишади.
Сўрашди. 15 та керак экан.
Анча пул сарфлаб 15 та олиб келишганди, 4 таси ортиб қолди.
– Қўшни, 15 та дегандингиз, 4 таси ортиб қолди-ку.
– Ўзи шунақа бўлади, меникиям 4 та ортиб қолганди. Ана уйда турибди.
* * *
Хотин эрига курортдан телефон қилмоқда.
– Бу ерда бир ой дам олиб ярим вазнимни йўқотдим. 100 килодан 50 килога тушдим. Яна қолсам майлими?
– Яна бир ой қолақол.
* * *
– Ало, кечирасиз, Нозикойим борми?
– Нозикойим йўқ, сиз Нозикойимдан икки ёш кичик, сочлари учун, кўзлари қоп-қора, ўзи эса оппоққина синглиси билан гаплашаяпсиз.
* * *
– Бўлажак эринг ёшинг нечадалиги биладими ўзи?
– Ҳа, қисман билади...


Изоҳлар

Сайёҳи Фақир

03.10.2012 08:38:33
Plajda bitta negir zagar ovotgan ekan . uni oldiga afandi kelib so'rabdi:
-San bo'tta nima qivossan.
negir:
-Zagaratsa qivomman.
afandi:
-San zagaratsa qimiyopsan san izdivatsa qivossan.

Сайёҳи Фақир

03.10.2012 08:37:49
-BOBO UHLAYAPSIZMI?
-YO'Q,NIMA EDI?
-1000 SO'M BERING...
-UHLAYAPMAN O'G'LIM,UHLAYAPMAN..!

Сайёҳи Фақир

03.10.2012 08:33:40
Bu yerda, qishloqda, - dedi xola shaharlik jiyaniga,
- ertalab odamlarni xo'roz uyg'otadi.
- Judayam yaxshi, iltimos, xola, uni sakkiz yarimga to'g'rilab qo'ying :D :lol: :D :lol: :-) :-) :-)

Сайёҳи Фақир

03.10.2012 08:32:56
Yozgi salqinda derazasini ochib telvizor ko`rayotgan afandini, ekranga qatiq urilib chilparchin qildi.
Achig`i chiqib olib qayta otmoqchi qog`ozga o`ralgan toshli hat ekan hatni o`qib qarasa telvizor sotiladi. Deb yozilgan ekan.

Сайёҳи Фақир

03.10.2012 08:28:43
-Алло, ало, жавоб беринг,яхши эшитилмаяпти.Пиццага буюртма берувмидилар? ::)
-Ало, ха,ха,бизаберувдик,каердасиз хозир?
-Сиз айтган манзил ёнида турибман.Факат уйни раками курсатилмаган экан. ???
-Аха.,тухтаб туринг,хозир чикаман,-деди буюртмачи ва ер остига олиб борувчи люкни кутарди-де
-Мана пули,рахмат,уйимиз шу,-деб яна ер остига тушиб кетди. :D

Сайёҳи Фақир

03.10.2012 08:27:07
- Официант, олмадан курт урмалаб чикди :o
- Куртмас жаноб, оксил у, оксил

nihol

31.07.2012 18:48:17
:-*

nihol

31.07.2012 18:46:35
Ёшгина жувоннинг йўлини тўсган лўли бахтидан тахтидан фол очмоқда: Вой бир ҳафтадан кейин эрингиз ўларэкан...
Жувон: Унисини биламан, шу... мени қамашармикан?
Изоҳ ёзиш

Рўйхатдан ўтиш



Кириш