Германияга 20 минг фил


  • 3 Апрель, 2024
  • 68

Фил овчилигини тақиқлаш учун бир қатор қонунлар тайёрлаган Германияга дунёдаги филларнинг учдан бири яшайдиган Ботсванадан таҳдид келди. Ботсвана президенти Мокгвитси Масиси Германияга 20 минг фил юборишини ва бунинг ҳазил эмаслигини айтди.

Германия ҳукумати ўлкага овчилик ўлжаларини олиб кириш қатъий тақиқлар қўйишини эълон қилганди.

Ботсвана президенти Масиси “Биз Германияга мана шундай совға қилмоқчимиз. Немислар ҳайвонлар билан худди бизга ўргатганларидек яшашлари керак” деди ва совғадан бош тортишини қабул қилмаслигини билдирди.

Ҳозирги вақтда Ботсвана ҳудудида ёввойи шароитларда 130 минг фил ёки дунё филларининг учдан бири яшамоқда. Филлар ўлканинг қишлоқ хўжалиги соҳасига катта зарар етказмоқда. Улар кўплаб фермаларнинг экин майдонларини пайҳон қилиб ташлашмоқда. Жамоатчилик орасида филлар сонини камайтириш ҳақидаги гаплар тез-тез тилга олинмоқда. Бу билан бирга Ботсвана ҳукуматига кўра, ғарб ўлкаларининг фил овчилигини тақиқлаш ва овчилик ўлжаларини ўлкаларига олиб киришни тақиқлаш каби чоралари вазиятни янада қийинлаштирмоқда. Германия Евроиттифоқ таркибидаги фил овчилиги ўлжаларини импорт қиладиган энг йирик ўлка ҳисобланади.

Ботсвана бошқа Африка давлатларидек ҳар йили фил овлашга лицензия сотиш учун халқаро аукцион ўтказиб келади. Лицензиялар сони бир неча юзта бўлиб, биттасининг нархи тахминан 40 минг долларга тенг.

Ботсвана филлар сонини камайтириш мақсадида Анголага 8 минг фил берди ва Мозамбикка ҳам шунчасини таклиф қилди.


Бошқа мақолалар