Энг зукко ўлкалар


  • 26 Февраль, 2024
  • 55

115 ўлкада 1 миллион 691 минг 740 кишининг зукколик тести тадқиқ этилиб, тайёрланган ҳисоботда энг ақлли ўлкалар рўйхати маълум бўлди.

Ўртача зукколик тест бали 100 деб олинган IQ тестларида 100 балдан юқори натижа ўртачадан баланд, 100 дан кам натижа ўртачадан паст, 70 балддан паст бўлса ақлий имконияти пастлашган деб ҳисобланади.

2023 йил охири 2024 йил бошида олинган маълумотларни тадқиқ қилган халқаро IQ тадқиқ ва баҳолаш ҳисоботига кўра, 107,54 балл билан энг зукко ўлка ватандошлари Жанубий Кореяликлар бўлди. Рўйхатда кейинги ўринларни эгаллаган энг зукко ўлкалар ўнталиги қуйидагилар:

107,54 – Жанубий Корея

106,99 - Хитой

106,84 - Эрон

106,18 - Япония

106,18 - Сингапур

102,71 - Австрия

102,60 - Канада

102,36 - Германия

102,31 - Словения

102,30 - Мўғилистон

Яна бир томондан сўнгги йилларда IQ бали кўп юқорилаган миллатлар навбати билан французлар, италянлар ва испанлар бўлди. Умумий олганда ўлкаларнинг 80%ида зукколик даражаси ортган.

Технология ўлкаси ҳисобланган Японияда эса аҳолининг зако савияси сўнгги бир йилда 1,96 га пастлаб, 106,18 га тушди.

Қозоғистон ушбу рўйхатда ўтган йилга нисбатан 2,61 балл юқори натижа кўрсатиб, 97,26 балл билан 64-ўринни эгаллади.

Озарбайжон 96,89 балл билан 68-ўринни, Туркия 95,63 балл билан 73-ўринни, Ўзбекистон 94,81 балл билан 80-ўринни, Қирғизистон 93,46 балл билан 89-ўринни, Тожикистон 92,1 балл билан 97-ўринни эгаллади.

МДҲ давлатларидан Беларусь, Россия ва Арманистон Қозоғистондан юқори балл тўплаб, мос ҳолда 23-, 26- ва 34-ўринларда жойлашди.


Бошқа мақолалар