Дублинда норозилик намойишлари


  • 24 Ноябрь, 2023
  • 47

Ирландия пойтахти Дублинда болаларга пичоқ ўқталиб ташланиш ҳодисасидан кейин тартибсизликлар бошланди. Тартибсизликларга сабаб бир эркакнинг болалар ва аёлга пичоқ билан ҳужум қилиши бўлди. Воқеа мактабдан узоқ бўлмаган жойда юз берди. Эркак пичоқ билан йўловчиларга ҳужум қилган. Уни маҳаллий аҳоли қуролсизлантирди. Ҳужум қилган шахс ҳибсга олинганидан кейин маҳаллий полиция вакили тергов бошланғич босқичида бўлишига қарамай теракт эмаслиги аниқлигини маълум қилди.

Ушбу воқеадан кейин Дублин кўчаларида тартибсизликлар бошланди. Бир неча юз намойишчилар кўчаларга чиқиб, полиция билан тўқнашди. Намойишчилар ҳуқуқни сақлаш ходимларига шиша, сигнал ракеталари ва фаерлар отишди. Полиция автомобилига ўт қўйишди.

Полиция махсус кучлари намойишчиларни бироз ортга чекинтиришди, лекин кейинчалик улар янги куч билан полиция билан тўқнашиб, йўллардаги дўкон ва биноларга зарар етказишди.

Тартибсизлик иштирокчилари трамвай ва автобусларга ўт қўйиб, бир неча дўкон витриналарини синдиришди. Бир неча полиция ходимига пичоқ билан тан жароҳати етказилди.


Бошқа мақолалар