Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш


  • 7 Июнь, 2023
  • 81

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси давлат хавфсизлигини таъминлаш ва конституцион тузумни ҳимоя қилиш доирасида оммавий норозиликлар ва қўзғолон учун яширинча тайёргарлик кўраётган бир гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилганлигини маълум қилди. Ҳукумат бошқарувини қўлга киритишни режалаштирган гуруҳ аъзоларига тегишли эканлиги аниқланган овоз қайди эълон қилинди.

Хабарларга кўра, халқ мажлис партияси раиси Роза Нурматова билан тўрт нафар фаол ҳибсга олинган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳукуматни ағдармоқчи бўлган гуруҳ аъзоларини ҳибсга олгандан кейин уларнинг юзма-юз ва телефондаги суҳбатларининг 1,5 дақиқалик қайдини эълон қилди. Қайдда исми тилга олинган Нурматова фаоллар билан бўлган суҳбатда янада кўпроқ одам тўплаш кераклигини айтиб шундай деди:

“Бирон бир ўзгариш бўладими ёки шундай давом этадими? Мен сизларнинг фикрингизни билишга келдим. Нима деб ўйлайсизлар? Нима қилсак одамлар кўчага чиқади? Одамларимиз бор. Ҳар одамнинг ортида камида яна 10 киши бор. Пул эвазига кўчага чиқишга тайёр бўлганлар ҳам бор. Бизга кўчага чиқадиган кишиларнинг аниқ сони керак.”

Ушбу иш юзасидан тергов давом этмоқда.


Бошқа мақолалар