Саратонни ҳам даволайди


  • 13 Ноябрь, 2017
  • 1000

Вужудимизнинг иммунитетини орттиришнинг йўли: саримосқ, олма сиркаси ва асал истеъмол қилишдир.

Олма сиркаси, асал ва саримсоқ аралашмаси инсон соғлигига жуда кўп фойдаси бор. Саратон хасталигидан қон босими кўтарилишигача, шамоллашдан чарчоқ ва ҳолсизликкача бўлган кўплаб касалликларга чора бўлмоқда. Бундан ташқари олма сиркаси, асал ва саримсоқ аралашмаси иммунитет тизимини ҳам кучайтиради, ёмон холестеринни туширади, яллиғланишни даволайди.

Ўтказилган илмий тадқиқотларда бу аралашма саратоннинг олдини олиши, ҳатто йўқ қилиши маълум бўлди.

Қуйида бу аралашмага керакли маҳсулотлар ва фойдаланиш шаклини билдирамиз:

1. 10 та саримсоқ бўлакчаси;

2. Бир стакан олма сиркаси (250 мл);

3. Бир стакан асал (400 гр);

Тайёрланиши:

Юқоридагиларнинг ҳаммасини блендерга солиб, 1 дақиқача аралаштиринг. Аралашмани шиша бинкага солиб, қопқоғини бекитиб, музлатгичга қўйинг.

Қандай истеъмол қилинади:

Олма сиркаси, асал ва саримсоқдан тайёрланган ушбу аралашмадан эрталаб оч қоринга бир чой қошиғида истеъмол қилинади. Бу шаклда истеъмол қилиш яхши таъсир этади. Ҳатто икки ҳафталик қисқа муддатда қон босими ва холестеринни тушириши илмий жиҳатдан тасдиқланган. Агар таъмини ёқтирмасангиз, мева шарбати ёки оддий сув қўшиб истеъмол қилишингиз ҳам мумкин. Аралашмани кўпи билан 5 кун ичида истеъмол қилиб тугатиш керак. Кундан кунга довруғи ошаётган бу аралашма кўплаб одамлар тарафидан хасталиклар давосида ишлатилмоқда ва ижобий натижалар олинмоқда. 


Бошқа мақолалар